Эрон “Сепоҳон” жамоаси “Олмалиқ”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди
Эроннинг “Сепоҳон” футбол жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг учинчи ҳафтасида Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” жамоаси устидан ўзининг Осиёдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва вақтинчалик пешқадамга айланди.
“Олмалиқ” бош мураббийи Миржалол Қосимов душанба оқшомида эронлик Фолад Мубораке Сепахон билан бўлиб ўтган ва Эрон вакили фойдасига 3:1 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида қўшимча қилди:"Сепахон" клубини ушбу ғалаба билан табриклаймиз, улар биздан устун эди. Эроннинг “Сепахон” клубидан учралган мағлубиятнинг бир қанча сабаблари бўлган бўлса, энг муҳими жароҳат ва жамоамиздан 6 нафар футболчининг майдонга туша олмагани бўлди.“Сепахон” юқори савия ва характерга эга профессионал жамоа бўлиб, футболчиларимиз, жумладан, дарвозабон ҳам бу жамоага қарши хатоларга йўл қўйишди ва натижада мағлубиятга учради.
Бош мураббий “Олмалиқ” қўшимча қилди: Бу ўйин биз учун кейинги мусобақаларда янада яхшироқ ўйнашимиз учун тажриба бўлади.
Шунингдек, Наманганда «Навбаҳор» ва Эроннинг «Нассажи Мозандарон» клуби ўртасида бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб биринчи бўлим якунида меҳмонлар томонидан очилди. Майдон марказида Азимжон Аҳмедовнинг хатосидан кейин Муҳаммадризо Озодий Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол этди – 0:1.
Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Остон Ўрунов ўйинда туб бурилиш ясади. 74-дақиқада у Искандеровнинг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+7-дақиқада айнан Остон ва Жамшиднинг комбинациясидан кейин эронлик ўйинчи ўз дарвозасини ишғол этиб, Намангандаги стадионни ларзага келтирди – 2:1.
Шу тариқа, «Навбаҳор» 3-турдан кейин D гуруҳида 7 очко билан пешқадамга айланиб олди.