Люксембургда Ўзбекистон ва Литва ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Люксембург учрушвида, Ўзбекистон ва Литва ТИВ раҳбарлари сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, таълим ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Люксембургга ташрифи давомида Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис билан музокаралар ўтказди деб хабар қилган Кун сайти.
«Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис жаноблари билан самарали музокаралар ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олинган.
Бахтиёр Саидов «Биз, шунингдек, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладик», - деб ёзган.