Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?
октябр 30, 2023 21:21 Asia/Tashkent
Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг турли вилоятларида маошлар миқдорини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида ўртача маош деярли бир хил — 3,5 млн. сўм атрофида. Фақат учта ҳудудда маошлар бундан сезиларли даража юқорида. Батафсил инфографикамизда танишинг.
Ўзбекистон Статистика агентлиги кўра, Ўзбекистон бўйича энг юқори ўртача маош 7,1 млн сўм бўлиб, бу кўрсаткич Тошкент шаҳри учун.
Иккинчи ўринда Навоий вилояти - ўртача кўрсаткич 5,7 млн сўм. Учинчи ўринда Тошкент вилояти — 4,4 млн сўм.
Қолган вилоятларда ўртача маошлар бир-бирига жуда яқин бўлиб, 3,2-3,8 млн сўм атрофида.
Республика бўйича ўртача кўрсаткич, 4,4 млн сўмни ташкил қилади.
Ёрлиқ