ноябр 08, 2023 10:03 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ бош вазири билан учрашди
    Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ бош вазири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Давлатининг собиқ бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди

Спутник сайтининг хабар қилишича, Қатар делегацияси олий даражадаги келишувлар доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ўзбекистонда қуйидаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди:

Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуасини қуриш;

Тошкент шаҳрида йирик логистика марказини қуриш;

Савдо ва турар-жой мажмуасини қуриш;

Юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш;

Аэропортларни модернизация қилиш;

Энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар.

Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қўшма фонд ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Лойиҳалар Ўзбекистон ва Қатар  “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.

Ёрлиқ