Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини табриклади
"Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман", — дейилади байрам табригида.
"Айнан ана шундай ўзгаришлар, жонкуяр шифокорлар, юқори малакали тиббиёт мутахассислари, ҳамшираларнинг машаққатли меҳнати туфайли юқори технологик жарроҳлик операциялари нафақат пойтахтимиз ва вилоятлар марказларида, балки туманларда ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда ва минглаб беморлар ўз дардига шифо топмоқда", дейилади Шавкат Мирзиёев табрикда.
Сўнгги 7 йилда ушбу тизимда самарали хизмат қилиб келаётганлардан 727 нафари фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Бугунги байрам муносабати билан уларнинг сафига яна кўплаб тиббиёт ходимлари қўшилганини алоҳида қайд этмоқчиман.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида тиббиёт соҳасида қуйидаги ўзгаришлар белгилаб олинган:
- Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, бунинг учун тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробар ошириш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш;
- Ўзбекистонни сил хасталигидан холи мамлакатга айлантириш;
- 350 минг нафар диабет ва 1 миллион 500 минг нафар юрак-қон томир касаллиги билан оғриган беморларни даволаш;
- Тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш;
- Беморларни гемодиализ ўринлари билан тўлиқ қамраб олиш.