Ўзбекистон президенти ЕОИИ саммитида айрим таклифларини илгари сурди
(last modified Fri, 27 Dec 2024 12:56:54 GMT )
декабр 27, 2024 17:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти ЕОИИ саммитида айрим таклифларини илгари сурди
    Ўзбекистон президенти ЕОИИ саммитида айрим таклифларини илгари сурди

Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Спутник сайтига кўра, учрашув Арманистон бош вазири Никол Пашинян раислигида (онлайн форматда) ўтказилди. Унда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Саид Муҳаммад Отабак ҳам қатнашди. Куба президенти Мигель Диас-Канель иштирокчиларга видеомурожаат йўллади.\

Кун тартибидан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ўрин олди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон президенти сўзининг аввалида сўнгги йилларда мамлакат кузатувчи сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан 22 та йўналишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлади.

2024 йилда Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди. Октябрь ойида Евроосиё иқтисодий комиссияси билан савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда 40 тага яқин чора-тадбирларни ўз ичига олган янги уч йиллик ҳамкорлик режаси қабул қилинди. Келгуси йил март ойида қўшма Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталди. Президент ўзаро савдодаги савдо тўсиқларини босқичма-босқич бартараф этишга чақирди. Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдода тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш таклиф этилди. Яқин келажакда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлик билдирилди.

тадбир якунида имзоланаётган Ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битимда Ўзбекистоннинг иштирок этиши, шунингдек, божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини тез фурсатда жорий этиш тарафдори эканини таъкидлади. Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастурларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва воситаларига қўшилишдан манфаатдорлик билдирилди.

“Қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун ишончли молиявий манбаларни шакллантириш мақсадида келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз денўқшимч аилди Ўзбекистон президенти.