"Газпром" Марказий Осиё билан узоқ муддатли ҳамкорликка эришмоқчи
ноябр 14, 2023 10:25 Asia/Tashkent
"Газпром" раҳбари Алексей Миллернинг сўзларига кўра, Марказий Осиё республикалари ҳозирда жуда жадал ривожланмоқда.
Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан газ саноати соҳасида 15 йиллик ҳамкорлик чўққисига эришмоқчи. Бу ҳақида “Газпром” раҳбари Алексей Миллер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Алексей Миллер Павел Зарубинга берган интервьюсида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан газ соҳасидаги ҳамкорликни тасвирлаб берди.
"Агар сўнгги вақтларда газ соҳасидаги ҳамкорлигимизни қисқа муддатли деб аташ мумкин бўлса, энди биз ўз олдимизга 15 йиллик чўққига чиқиш вазифасини мақсад қилиб қўйдик", — деди у.
Ёрлиқ