Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
(last modified Wed, 15 Nov 2023 04:53:47 GMT )
ноябр 15, 2023 09:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
    Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди

14 ноябр куни Боку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев қабулида бўлди.

Лазиз Қудратов ва Иҳом Алиев суҳбати Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида,  чоғида сармоявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва ўзаро савдо йўналишларидаги икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий динамикаси қайд этилди деб хабар қилди Кун сайти..

Хабарга кўра, Энергетика, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати ва машинасозлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш, ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.