ноябр 17, 2023 14:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари билан учрашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари билан учрашди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Отунбаева билан учрашди.

 Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг телеграм-канали,  «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Отунбаева хоним билан учрашишдан мамнунмиз. Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистон йўналишида илгари сурилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашдик», деб келтиранини Кун сайти хабар қилган.

Эслатиб ўтаимз, қирғизистонлик сиёсатчи Роза Отунбаева 2010 йил баҳор ойларида мамлакатда юз берган этник низолар ва давлат тўнтаришидан сўнг  вақтинчалик ҳукумат раҳбари ва Қирғизистон президенти бўлган. У 2011 йил 1 декабрда ҳокимиятни Алмазбек Атамбаевга топширган.

Ўтунбаева 2022 йил 3 сентябрдан БМТ бош котибининг махсус вакили сифатида иш бошлаган.

Ёрлиқ