Самарқандда Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учраганида, бутун экипаж ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i89674-Самарқандда_Ўзбекистон_қуролли_кучлари_вертолёти_ҳалокатга_учраганида_бутун_экипаж_ҳалок_бўлди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кра 17 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида, Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учраганида, бутун экипаж ҳалок бўлди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 18, 2023 09:47 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учраганида, бутун экипаж ҳалок бўлди
    Самарқандда Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учраганида, бутун экипаж ҳалок бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кра 17 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида, Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учраганида, бутун экипаж ҳалок бўлди.

Газета сайтининг Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича,  17 ноябрь куни соат 20:15 да Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон полигонида Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Ми-8 вертолёти ўқув парвози чоғида ҳалокатга учради.

Фожиа натижасида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Воқеа жойида ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия ишламоқда.

Каттақўрғон полигони 2019 йил ноябрь ойида очилган Ўзбекистондаги энг йирик ҳарбий полигондир.