ноябр 22, 2023 09:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасида темирйўл ва автомобиль транспорти соҳасида ҳамкорлик ривожланади
    Ўзбекистон ва Россия ўртасида темирйўл ва автомобиль транспорти соҳасида ҳамкорлик ривожланади

Ўзбекистон ва Россия федерацияси йўл ҳаракати хавфсизлиги ва темирйўл транспортидан фойдаланиш, рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот алмашиш бўйича меморандум имзолади.

Газета сайтининг Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб, хабар қилишча, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Россия транспорт соҳасида назорат қилиш федерал хизмати ўртасида автомобиль транспорти, йўл хўжалиги ва темирйўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжатни Транспорт назорати инспексияси раҳбари Жамшид Каримов ва Ространснадзор раҳбари Виктор Басаргин имзолади, маросим Москвадаги Транспорт ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган меморандум доирасида икки томон ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба алмашиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва темирйўл транспортидан фойдаланиш қоидалари бузилиши тўғрисида маълумот алмашиш ҳамда рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ниятида.

Ёрлиқ