Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой пешқадамлик қилоқда
Хитой Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида 10,8 млрд долллор билан етакчилик қилмоқда.
Шу йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 51,0 млрд долларга етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,3 млрд долларга кўпайди. Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 20 млрд 470 млн 2 минг долларга ва импорт ҳажми 30 млрд 503 млн 6 минг долларига етди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 198 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда (21,2 %), Россияда (15,6 %), Қозоғистонда (7,0 %), Туркияда (5,1 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):
— Хитой – 10,8 млрд
— Россия – 7,9 млрд
— Қозоғистон – 3,6 млрд
— Туркия – 2,6 млрд
— Корея – 1,9 млрд
— Туркманистон – 939 млн
— Германия – 877 млн
— Қирғиз Р. – 814 млн
— Франция – 773 млн
— Афғонистон – 694 млн