ноябр 21, 2023 14:18 Asia/Tashkent
  • 10 ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 51 млрд долларга етди

Октябр ойи якунига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 51 млрд АҚШ долларига етган.

 

2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 51 млрд АҚШ долларига етган. 

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10,3 млрд АҚШ долларига ёки 25,2 фоизга ошган.

Ушбу статистик маьлумотга кўра, Ўзбекистон экспорти – 20,5 млрд доллорга етиб, 29,1 фоизга ўсишга эришган.

Импорт эса  30,5 млрд доллорни ташкил қилиб, 22,7 фоизга ошган.

Ёрлиқ