Исматулла Иргашев Ўзбекистон ТИВда ИҲТнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашув ўтказилди
Мулоқот чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг яхлит позициясини ишлаб чиқиш масалари атрофлича муҳокама қилинди.
Кеча, 24 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Афғонистон бўйича махсус вакили Тариқ Бахит билан учрашди.
Мулоқот чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва ИҲТга аъзо давлатларнинг яхлит позициясини ишлаб чиқиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар Афғонистонда инсон ҳуқуқлари, айниқса, аёллар ва қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, қиш мавсуми олдидан афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини муҳокама қилдилар.