ноябр 29, 2023 17:03 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди
    Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан жорий йил 5-7 октябрь кунларидаги Россияга олий даражали ташриф чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

"Етакчилар Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этдилар", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръати сақланмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда. Куни кеча Жиззах вилоятида биргаликда ташкил этилган йирик агрологистика мажмуаси ишга туширилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув фаол кечаётгани ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида дастурлар амалга оширилаётганини ҳам олқишлашди.

Ёрлиқ