Ўзбекистонлик курашчилар Жаҳон чемпионида 9 та медални қўлга киритди
(last modified Fri, 01 Dec 2023 07:23:07 GMT )
декабр 01, 2023 12:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик курашчилар Жаҳон чемпионида 9 та медални қўлга киритди
    Ўзбекистонлик курашчилар Жаҳон чемпионида 9 та медални қўлга киритди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида кураш бўйича ўтказилган XIV жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 9 та медални қўлга киритди. 

50 дан ошиқ давлатдан 200 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 8 та медаллар жамланмаси учун кураш кетди. Ўзбекистонлик спортчилари 7 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Олтин медаль:

Покизахон Камолиддинова;

Улбусин Ҳакимова;

Ҳилола Ортиқова;

Жамшид Маматраҳимов;

Эркин Қозоқов;

Муҳсин Ҳисомиддинов;

Чори Зойиров.

Филура Эргашева ва Умид Эсонов эса кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Ушбу жаҳон чемпионатининг якуний сарҳисобига кўра, умумжамоа ҳисобида Туркманистон терма жамоаси иккинчи, Қозоғистон курашчилари учинчи ўринни эгаллади.