Шавкат Мирзиёев COP28 саммитида нутқ сўзлади
(last modified Sat, 02 Dec 2023 06:39:50 GMT )
декабр 02, 2023 11:39 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев COP28 саммитида нутқ сўзлади
    Шавкат Мирзиёев COP28 саммитида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг (COP28) асосий ялпи сессияси ишида қатнашди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирги даврда иқлим муаммолари жаҳондаги барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгурганини таъкидлади. Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари замонамизнинг энг аянчли экологик инқирозларидан бири – Орол фожиаси туфайли Марказий Осиё ва унга ёндош минтақаларда айниқса жиддий сезилмоқда.

Мирзиёев  йиғилганларнинг эътиборини айрим фактларга қаратди деб хабар қилган Спутник сайти.

Марказий Осиёда ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп, сўнгги йилларда фавқулодда иссиқ кунлар сони 2 марта ортди, музликлар майдонининг учдан бир қисми эриб йўқолди.

Тупроқ емирилиши, мунтазам чанг ва қум бўронлари, ичимлик суви тақчиллиги, ҳаво ифласланиши, биохилма-хиллик қисқариши, ҳосилдорликнинг кескин пасайиши ва кўплаб бошқа муаммолар минтақада истиқомат қилаётган миллионлаб одамларнинг турмуши сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Президент “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Янги Ўзбекистоннинг устувор стратегик вазифаси эканини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишишга чақирди.

Шу маънода, Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида ишлаб чиқилаётган Мослашув стратегияси қайд этилди.

Давлат раҳбари кеча “Йўқотиш ва зарарлар” глобал жамғармасини ташкил этиш бўйича қабул қилинган қарорни юксак баҳолади.

Ушбу механизмлар Жаҳон банки ва халқаро молия институтлари томонидан фаол қўллаб-қувватланиши, энг аввало, иқлим ўзгаришидан катта азият чекаётган мамлакатларга салмоқли ёрдам беради.

Глобал миқёсда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш адолатли, шаффоф ва инклюзив бўлиши зарурлиги, бунда ривожланаётган давлатларнинг манфаатлари албатта инобатга олиниши жуда муҳимлиги қайд этилди.

Оролбўйи ҳудудини Инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақасига айлантириш учун Мирзиёев бу ерда илғор билим, тажриба ва ечимларни қўллаш мақсадида Иқлим технологиялари халқаро экспо-хабини яратишда барчани яқин ҳамкорликка таклиф этди.

]Шунингдек Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг глобал иқлим саммитидаги иштироки доирасида 1 декабр куни қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Мирзиёев ва Нарендра Моди

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 1 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида бир қатор учрашувлар хусусан Туркия президенти Ражаб Тойб Эрдуған, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Малайзия подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Индонезия президенти Жоко Видодо, БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди,