Ўзбекистон ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки 7 соҳада лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва ЕТТБ бош котиби Лондон шаҳридаги учрашувда Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорликларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Буюк Британияга ташрифи давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бош котиби Казуҳико Когучи билан музокаралар ўтказди.
«Дунё» га таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва ЕТТБ вакиллари учрашуви чоғида икки томонлама ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлаш ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бир қатор истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, банкнинг давлат корхоналари ва банкларини ўзгартириш ҳамда хусусийлаштиришда фаол иштирок этиши, «яшил» ривожланиш, тоза энергия, транспорт, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги, шунингдек, ичимлик суви таъминоти, рақамлаштириш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Бугунги кунда банкнинг Ўзбекистонга киритган сармоялари 3,5 миллиард евродан ошган ва лойиҳа портфелининг 60 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.