АҚШ ҳукумати Тожикистон ва Қирғизистон компанияларига қарши санкция қўллади
АҚШ Молия вазирлиги Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилиш сабабли бир қатор Тожикистон ва Қирғизистон компанпияларини санкциялар рўйхатига киритди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ Молия вазирлиги, Қирғизистон ва Тожикистон компанияларга Россияга диск драйвлар ва самолёт қисмлари етказиб бергани учун санкиялар жорий киритди.
Хабарга биноан АҚШ Молия вазирлиги қўллаган санкциялар рўйхатига 150 дан ортиқ шахс ва юридик шахслар, жумладан Қирғизистонда жойлашган Weitmann Handeln Allianz ва Тожикистонда жойлашган "Кафолати комил" киради.
АҚШ эса бу компания Россия ҳарбий-саноат копмлекси кўмагида Москвага маълумотаррни автоматик қайта ишлаш мосламалари ва диск драйверлар каби юзлаб юк жўнатганини иддао қилди.
Бундан олдин, Марказий Осиё мамлакатларидан яна 4 компания Россия билан ҳамкорлик қилгани учун АҚШ санкциялар рўхйтига киритилган эди.