Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари иштирокида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
(last modified Fri, 22 Dec 2023 10:10:17 GMT )
декабр 22, 2023 15:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари иштирокида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари иштирокида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасининг хабар қилишича, Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Спутник сайтига кўра, Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ўтказилди. Сиёсий маслаҳатлашувда  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев иштирок этди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил бўлди. Томонлар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган стратегик шериклик муносабатларини юқори даражада сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлашди.

Вазирлар халқаро ташкилотлар доирасидаги халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари бўйича икки мамлакатнинг муҳим глобал ташаббуслари ва таклифларини ўзаро қўллаб-қувватлаш бўйича йўлга қўйилган амалиётни юқори баҳолашди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва аҳоли фаровонлиги даражасини сақлаб қолишга қаратилган савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар чоғида транспорт-логистика, сув-энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар натижасида вазирлар тегишли Баённомани имзолашди.