Ўзбекистон президенти МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Россияга борди
декабр 25, 2023 16:12 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди.
Спутник сайтининг Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишади ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишади.
Ёрлиқ