Январ 11, 2024 12:07 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида Ўзбекистон 65-поғонада
    Дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида Ўзбекистон 65-поғонада

10 январь куни ҳам 2024 йилдаги энг кучли армиялар рўйхати очиқланди.

“Global Firepower“ веб-сайтига таяниб Қалампир сайтининг хабар қилишича,  ўтган йилги рейтингда кучли учликни эгаллаган АҚШ, Россия ва Хитой бу йил ҳам ўз позициясида қолган. Тўртинчи ўринни эса Хитой ва Покистон билан “муаммоси бор” Ҳиндистон эгаллаган.

Эрон 11-, Исроил 17-, Украина 18-, Тайван 24-, Шимолий Корея 36-ўринда кўрсатилган. 

Марказий Осиёда эса Қозоғистон (58) пешқадам бўлиб, қўшни давлат бир йилда рейтингда 5 поғона юқорилаган. Ўзбекистон армияси эса ўтган йилги 62-ўрнидан 65-поғонага тушиб кетган.

 Ушбу рўйхатда Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар – Туркманистон (83), Қирғизистон (100), Тожикистон (107) ва Афғонистоннинг (115) ҳам ҳарбий салоҳияти чамаланган.

Ёрлиқ