Январ 15, 2024 14:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ: «Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми»
    Ўзбекистон ТИВ: «Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми»

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 13 январ куни Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари юзасидан берган баёнотида, Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.

Кун сайтининг хабарқилишича Ўзбекистон ТИВ ўз баёнотида, «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз» деб эълон қилган.

Ўзбекистон икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши қўшимча қилинган.

 Тайвандаги президентлик сайловида ҳукмрон Демократик тараққиёт партияси номзоди, амалдаги вице-президент Уилям Лай (Лай Синдэ) 40 фоиздан ортиқ овоз олган ҳолда ғалаба қозонди. У Хитойга иқтисодий қарамликни қисқартириш ва АҚШ билан яқинлашиш тарафдори ҳисобланади.

Ёрлиқ