Ўзбекистон Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон республикаси Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш қарори келди.
Ўзбекистон Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналига таяниб Спутник сайти хабар қилди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Қатар давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.