Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари МДҲ бош котиби билан телефон орқали суҳбатлашди
Январ 18, 2024 11:57 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев билан телефон орқали суҳбатлашди.
Ўзбекистон ТИВ хабарига таяниб Спутник сайтининг хаабар қилишича, Ўзбекистон ва МДҲ вакиллари МДҲнинг ўтган йилги саммити (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилишди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари Ўзбекистон президенти томонидан ташкилот доирасида илгари сурилган ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг йўналишларини қамраб олган ташаббусларни ҳаётга амалий татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ёрлиқ