Ўзбекистон Статистика агентлиги: мамлакатда камбағаллик чегараси 621 минг сўм
Ўзбекистон Статистика агентлиги 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни /кунида 20,7 сўм/ ташкил этганини маълум қилди.
Газета сайтининг Ўзбекистон Статистика агентлигига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш мақсадида фойдаланиладиган кўрсаткич 9,3 фоизга ошган (сўнгги марта 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилгангди.
Хабарга кўзра, жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:
давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.