Ўзбекистон ва Германия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи
Ўзбекистонниннг Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Германияга борди.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, ташриф давомида Ўзбекистон элчихонасида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси билан ҳамкорликда йирик немис иш берувчи компания вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Германия расмийлари суҳбатида вақтинча хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларни Европанинг ривожланган давлатига ишга жалб этиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ушбу давлатга меҳнат миграциясини тез ва самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Немис ишбилармонлари айни пайтда Герминиядаташқи ишчи кучига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини, айниқса ҳамширалик ва фельдшерлик, юк машинаси ҳайдовчиси, саноат, мехатроника, гастрономия, йўл қурилиши соҳаларида 130 мингдан ортиқ ишчи кучига эҳтиёж мавжудлигини билдирдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ишчи кучи борасидаги салоҳияти, давлатимиз томонидан хорижда касбий таълим олиш ва вақтинча ишлаш истагида бўлган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан кўп йиллардан буён меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиб келаётган компаниялар вакиллари ўз тажрибалари билан бўлишдилар ва бошқаларни ҳам мамлакатимиз билан ҳамкорликка чорладилар. Шунингдек, мулоқотда Германия меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда юртдошларимизнинг касбий тайёргарлигини ошириш, немис тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, виза олишда енгилликлар жорий этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Касб-ҳунарга ўқитишнинг немис моделини жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.
Немис компаниялари вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрликларини таъкидладилар.
Ўзбекистоннинг камьағалликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаев ташриф давомидаГермания ҳукуматининг миграция масалалари бўйича махсус комиссари Йоахим Штамп билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида "Миграция ва мобиллик тўғрисида"ги ҳукуматлараро битим лойиҳаси якуний матнини келишиш масалалари муҳокама қилинди.