Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлади
(last modified Mon, 05 Feb 2024 08:05:52 GMT )
феврал 05, 2024 13:05 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлади
    Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Бош вазири Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида  сўзлаган нутқида, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро ташувларни соддалаштиришга интилмоқда деб айтди.

 Абдулла Арипов 3 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари мамлакатда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бозорларига икки томонлама киришни соддалаштириш бўйича тайёргарлик ишлари якунланганини маълум қилди.

«Биз миллий техник регламентларни ЕОИИ стандартларига мувофиқлаштириш бўйича тайёргарлик ишларини тўлиқ якунладик. Сертификатлаш натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида шартнома тузилишини товарларнинг бозорларимизга ўзаро киришини соддалаштириш йўлидаги мантиқий якун, деб биламиз. Биз ЕОИИ кўмагида ушбу қўшма ҳужжатни қабул қилишда иттифоқнинг барча давлатларининг қўллаб-қувватлашига ишонамиз», — деди Абдулла Арипов.

Бош вазир таъкидлашича, Ўзбекистоннинг кузатувчи сифатида иштирок этиши товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ЕОИИ давлатлари билан савдо алоқаларини эркинлаштиришга ёрдам бериши керак. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 33 фоиз кўпроққа ошиб, 17 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистон бош вазири, амалдаги эркин савдо режимига мувофиқ, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатларига нисбатан савдо чекловларини қўлламайди деб қўшимч қилди.

«Биз тариф ва тарифсиз тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш тарафдоримиз, чунки мамлакатларимиз ўртасида олиб ўтиладиган товарларни тартибга солиш паритет хусусиятга эга бўлиши керак», — дея қўшимча қилди ҳукумат раҳбари.

Арипов, шунингдек, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан саноат ҳамкорлигини давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.