феврал 07, 2024 12:34 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ва Белорусь ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Ўзбекистон ва Белорусь ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Олейник музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон ва Белорусь ТИВ раҳарлари икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Белорусь ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

“Суҳбатдошлар 7 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг 2-форуми икки мамлакат ҳудудлари ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирди”, — дейилади хабарда.

Форумда Беларусь минтақалари ва ишбилармон доираларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.

Вазирлар таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини таъкидлашди. Жаҳон миқёсидаги, шунингдек, Евроосиё минтақасидаги вазият юзасидан фикр алмашишди.

Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари БМТ, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига батафсил тўхталиб ўтишди.

Томонлар халқаро платформаларда мулоқот ўрнатишга ёндашувлар ўхшашлигини таъкидлашди ва янада адолатли дунё тартибини ўрнатишга ўзаро интилишларини тасдиқлашди.

Ёрлиқ