Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи- IUCN Бош директори Тошкентга келди
(last modified Mon, 12 Feb 2024 07:01:24 GMT )
феврал 12, 2024 12:01 Asia/Tashkent
  • Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи- IUCN Бош директори Тошкентга келди
    Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи- IUCN Бош директори Тошкентга келди

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори доктор Гретел Агилар  Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг #CMSCOP14 конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Эслатиб ўтиш жоиздирки 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг #CMSCOP14 конференцияси бўлиб ўтади.

Бугун сайтига кўра, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи- IUCN  Бош директорини Тошкент халқаро аэропортида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков кутиб олган.

 CMS COP14 доирасида Тошкент шаҳрида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилиши режалаштирилган.