7 эронлик ўқувчилар Японияда ўткзалиган экологик расмлар халқаро танлови мукофотига сазвор бўлди
август 28, 2024 14:17 Asia/Tashkent
7 нафар эронлик болалар Япония мамлакатида бўлиб ўтган 23-халқаро атроф-муҳит расмлари танловида совринли ўринларга эга бўлишди.
"Одамлар ва табиат учун бахтли вақтлар" мавзусидаги 23- Япония халқаро атроф-муҳит расмлар танлови 83 давлатдан келган рассом болалар иштирокида ўтказилди.
Танловга тақдим этилган 9 минг 947 дан ортиқ иш орасидан 7 нафар эронлик бола Япониянинг халқаро расм танловининг ушбу давридаги халқаро бўлимида мукофот ва фахрий диплом олишга муваффақ бўлди.
13 ёшли Зино Жалолий, 11 ёшли Родин Қарачоҳий, 11 ёшли Илиё Шоҳий, 18 ёшли Сониё Маҳдизода, 10 ёшли Севин Иброҳимнажод, 11 шли Муҳаммаджавод Ҳасанзода, ва 13 ёшли Ойлин Қамбарий бу мусобақада ғолиб бўлишди.
Ёрлиқ