Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига санкция қўллади
ЕИ кенгаши Украинага қарши урушининг 2 йиллиги арафасида Россияга қўллаган санкциялари рўйхатига Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясини ҳам киритди
Газета сайтига кўра, Telegram`даги «Пик Скартариса» канали суриштирувларни эълон қилиб борувчи Important Stories сайтидаги маълумотларга асосан, «ID Solutions компанияси Игор Иевлевга тегишли. Ўзининг LinkedIn саҳифасида Иевлев 20 йил давомида бир нечта муваффақиятли IT лойиҳаларини яратган ва ишга туширганини таъкидлайди… Унинг Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги Mvizion компаниясига ҳам алоқаси бор. Божхона маълумотлар базасига кўра, Mvizion Россиянинг ID Solutions компаниясига уруш бошланганидан кейин 1,8 млн доллар қийматидаги маҳсулотлар, жумладан, Американинг Hitech Global ва Nvidia компаниялари товарларини етказиб берган. Урушдан олдин ID Solutions ва Hitech Global тўғридан-тўғри савдо қиларди. Россиянинг ID Solutions компанияси ва Ўзбекистондаги Mvizion компаниясининг эгаси бир шахс — Игорь Иевлев»,.
Mvizion компанияси 2023 йилнинг ноябрида АҚШ, декабрда эса Британия томонидан санкцияга учраган.
Бундан олдин АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бир қанча компанияларига чекловларни четлаб ўтиб, Россияга маҳсулот етказиб бергани учун санкциялар киритганди. Улар орасида Polarstar Logistics компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини ҳам бор.