март 11, 2024 12:39 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини Рамазон ойи билан қутлади
    Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини Рамазон ойи билан қутлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини муқаддас Рамазон ойи билан қутлади.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов ва дўст Туркманистон халқини Рамазон ойи кириб келиши билан табриклаганида  “Сизга ва дўст Туркманистон халқига ўзимнинг энг самимий табрикларимни изҳор этишдан мамнунман ва муштарак тарих, тил, дин ва маданият бирлаштирган ўзбек ва туркман халқларида ўзгача илҳом туйғуларини уйғотадиган муқаддас Рамазон ойи муносабати билан энг эзгу тилакларимни билдираман”, деб айтди.

Табрикда, шунингдек, “Шу ёруғ кунларда Аллоҳ таолодан сиз ва барча оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва янада юксалиш тилайман”, дея қўшимча қилинган.

Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровни ва Қирғизистон халқини Рамазон ойи кириб келиши билан ҳам табриклади.

“Сизни, барча яқинларингизни ва қардош қирғиз халқини бутун мусулмон жамоатчилиги катта иштиёқ ва қувонч билан кутиб оладиган Рамазон ойи кириб келиши билан чин қалбимдан табриклайман. Кўп асрлардан буён муштарак тарихий, диний, маданий-маърифий қадриятларни бирдек эъзозлайдиган қардош халқларимиз эзгулик, бағрикенглик, баракалилик каби фазилатларнинг ўзига хос тимсоли сифатида Рамазон айёмини кўтаринки руҳда кутиб олади. Улуғ ва муҳтарам ойнинг ушбу муборак ва ёруғ кунларида биз давлатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ва узоқ муддатли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, чуқурлаштириш, қардош халқларимиз ўртасидаги муносабатларни барча жабҳаларда жадал ривожлантириш ниятидамиз”, — дейилган хабарда.

Ёрлиқ