Доҳада Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Доҳа шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан мулоқот қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-канали га таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, "Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний жаноби олийлари билан бугун Доҳа шаҳрида учрашишдан мамнунмиз" деб ёзган Бахтиёр Саидов.
Бвахтиёр Саидов ва Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний учрашувида Ўзбекистон ва Қатар раҳбарлари томонидан эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилиши кўриб чиқилди, кенгайиб бораётган икки томонлама муносабатлар кун тартиби муҳокама қилинди ва иқтисодий ҳамкорликни янада бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўтган йилнинг декабр ойи бошида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳа форумида иштирок этди, шунингдек, Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан музокаралар олиб борди.
Унда Ўзбекистон ва Қатар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий дипломатияни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.