март 22, 2024 17:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади
    Ўзбекистон президенти ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади

Шавкат Мирзиёев "Хумо-арена"да бўлиб ўтаётган байрами тантанасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади.

Спутник сайтининг хабар қилишича Шавкат мирзиёев Наврўз абйрамига бағишлангантабрик нутқида, "дунёдаги вазият тобора мураккаб ва таҳликали тус олаётган ҳозирги кунда Наврўз Ер юзида турли халқлар ва миллатлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

Бу йилги Наврўз байрами фазилатли Рамазон ойида бўлиб ўтаётгани унинг файзу тароватини янада зиёда қилмоқда.

Ушбу муборак айёмда мамлакатимиз мўмин-мусулмонларини, бутун ислом умматини яна бир бор қутлаб, уларнинг чин дилдан қилаётган дуолари ижобат бўлишини Парвардигори оламдан сўраймиз" деб айтди.

Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

Мана шу баҳорий лаҳзаларда барчамиз улуғ аждодларимизнинг тилакларига қўшилиб, илоҳим, ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, Наврўздек файзли ва мазмунли бўлсин, деб ният қиламиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ютуқ ва зафарлар, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!", - деб сўзини якунлади Шавкат Мирзиёев.

Мазкур тадбирда Ўзбекистонда яшаётган турли миллатларнинг миллий уюшмалар вакиллари, дипломатик корпус вакиллари таклиф қилинди. Президент табрик сўзидан сўнг байрам тадбири тантанали концерт билан давом этди.

Ёрлиқ