апрел 02, 2024 14:48 Asia/Tashkent
  • Москвада Россия ва Ўзбекистон бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Москвада Россия ва Ўзбекистон бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди

Россия ва Ўзбекистон бош прокурорлари учрашувида икки томонлама ҳамкорлик дастур имзоланди.

Спутник сайтининг Россия прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Россия бош прокурори Игорь Краснов 10 кун олдин Москва вилоятида бўлиб ўтган, юздан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган, террорчилик ҳаракатини эсга олди ва ушбу хавф Ўзбекистон учун ҳам мавжудлигини айтиб ўтди.

“Шунинг учун ҳам биз терроризм ҳаракатларини бостириш, ёшларнинг радикаллар сафига кириб кетишининг олдини олиш бўйича трансчегаравий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва биргаликда, яқин ҳамкорликда ҳаракат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фақат шу йўл билан биз террор мафкураси тарқалишининг олдини олишимиз мумкин”, — деди Россия бош прокурори.

Краснов Ўзбекистон Бош прокуратурасини МДҲ Коррупцияга қарши кураш бўйича давлатлараро Кенгашига кузатувчи сифатида қўшилишга таклиф қилди.

"Ишончим комилки, коррупцияга қарши кураш соҳасидаги бой профессионал тажрибангиз Кенгаш фаолиятида талабга эга бўлади", - дея қўшимча қилди Россия бош прокурори.

Краснов Йўлдошевни май ойида Санкт-Петербургда ШҲТ прокурорлари учун бўлиб ўтадиган эксперт ўқув тадбирида иштирок этишга таклиф қилди. Унда асосий мавзу — хориждан жиноий активларни хориждан қайтариш бўлиши айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Краснов Ўзбекистон бош прокурорини сентябрь ойида Владивостокда бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этишни таклиф қилди.

Ёрлиқ