Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари форумида 100 та ҳужжат имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i92460-Ўзбекистон_Тожикистон_олий_таълим_муассасалари_ректорлари_форумида_100_та_ҳужжат_имзоланди
Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг II форумида 50 тадан ортиқ ҳужжат
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 16, 2024 11:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари форумида 100 та ҳужжат имзоланди
    Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари форумида 100 та ҳужжат имзоланди

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг II форумида 50 тадан ортиқ ҳужжат

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари форумнинг ялпи мажлиси якуни бўйича имзоланган ҳужжатлар орасида:

ўқитувчи ва талабаларнинг академик алмашинуви,

олий ва профессионал таълимда ўзаро ўқув жараёнларини ташкил қилиш,

профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва стажировка ўташ,

илмий анжуманлар, диссертациялар ҳимояси бўйича кенгашлар ишида иштирок этиш,

икки давлат олимлари томонидан илмий журналларда мақолалар чоп этиш,

биргаликда илмий лойиҳаларда иштирок этиш каби ҳужжатлар бор.

Ўзбекисттон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуманда икки томондан 100нафарга яқин ОТМ раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.