Жаҳон банки: Ўзбекистонда иқтисодий тенгсизлик сезиларли даражада ошди
Ўтган йили -2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий тенгсизлик сезиларли даражада ошганини Жаҳон баник хаар қилди.
Жаҳон банкига кўра халқаро стандартларга асосан, сўнгги саккиз йил ичида камбағаллик даражаси (кунига $6,85дан кам) икки баробарга, яъни 2015-йилдаги 36%дан 2022-йилда 17%га қисқарди.
Жаҳон банкининг ҳисоботига таяниб Аниқ сайтининг хабар беришича, Ўзбекистонда камбағаллик Европа ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига қараганда тез суръатларда камайиб бормоқда — 13%дан 8%гача
2021-йилда тасдиқланган миллий стандартларга кўра, камбағаллик даражаси 17%дан 11%га камайди
Қишлоқ жойларда пасайиш 8 фоиз пунктга, шаҳарларда эса 4 фоиз пунктга етди. Хусусан, 1,6 млнга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилди.
Бундан ташқари, Жаҳон банки ҳукуматнинг 2026-йилга қадар камбағалликни икки баравар камайтириш мақсадига эришиш мумкинлигини қайд этди. Камбағалликни қисқартиришнинг асосий омиллари даромадлар ўсиши (60% прогресс) ва оптималлаштирилган ва кенгайтирилган ижтимоий трансфертлар бўлди.
Камбағалликни камайтиришнинг асосий омили даромадларнинг ўсиши (60%) ва ижтимоий трансфертлар бўлиб, улар оптималлаштирилди ва кенгайтирилди
Бироқ, халқаро молия ташкилоти тенгсизлик даражасининг ортиб бораётганини қайд этади, бу эса камбағалликни қисқартириш суръатини секинлаштиради. Даромадларнинг ўсиши асосан аҳолининг энг бой қатламлари орасида шаклланган.
2023-йилда Жини коэффициенти (Gini Coefficient) 0,31дан 0,35гача кўтарилди. Натижада камбағаллик даражаси 5,5 фоиз пунктга эмас, балки 3,1 фоиз пунктга камайди.