Ўзбекистон президенти Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосарини қабул қилди
(last modified Tue, 14 May 2024 07:33:08 GMT )
май 14, 2024 12:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосарини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосарини қабул қилди

13 май куни Тошкент шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтганини Ўзбекистон Бош вазир матбуот хизмати хабар берди

Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Мулоқотда қўмита фаолияти самарали натижалар бераётгани, товар айирбошлаш ва жалб этилаётган инвестициялар ҳажми барқарор ошаётгани, мунтазам авиақатновлар сони кўпайиб бораётгани, маданий тадбирлар фаол ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Эслатиб ўтаммз, 13 май куни Тошкент шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтганини Ўзбекистон Бош вазир матбуот хизмати хабар берди

Мазкур манбага таяниб Қалампир сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси ўринбосари Лю Гочжун ҳамраислигида ўтган мажлисда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги  кўп қиррали шериклик муносабатлари жадал ривожланаётгани, бунда, давлатлар раҳбарлари ўртасидаги дўстона, яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланган.

Абдулла Арипов ва Лю Гочжун

 

Бу йиғилишда товар айирбошлашни янада оширишга қаратилган қўшма “Ҳаракатлар режаси”ни қабул қилиш, Хитойга маҳсулотларини узоқ муддатли ва барқарор етказиб бериш учун қўшимча савдо имтиёзларини жорий этиш, саноат кооперациясини янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида қўшма рақобатбардош лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилган.

Тадбир сўнггида, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши баённомаси имзоланган.