Бахтиёр Саидов Малайзия Сенати раиси ўринбосарини қабул қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Малайзия Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Моҳамед билан учрашди.
Дунё сайтига таяниб, Аниқ ахборот сайтининг хабар қилишича, "Бугун Вазирликда Малайзия Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Моҳамед жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграмм каналида. – Ўзбекистон ва Малайзия муносабатлари, хусусан, парламентлараро алоқалар ҳамиша ижобий суръатни намоён этмоқда. Шу ўринда алоқаларимизда, айниқса иқтисодий дипломатия йўналишида рўёбга чиқарилиши зарур бўлган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидладик. Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашдик".