ноябр 27, 2016 13:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекисон Марказий сайлов комиссиясида Япония элчихонаси котиби билан учрашув бўлиб ўтди

Марказий сайлов комиссиясида Япония элчихонаси котиби билан учрашув бўлиб ўтди

Марказий сайлов комиссиясида 25 ноябрь, жума куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси иккинчи котиби Ямагива Кадзуёши билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича матбуот маркази маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси котиби Суяржон Қурбонқулов меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилаётган сўнгги ўзгариш ва қўшимчалар билан таништирди.

Мулоқот чоғида сайлов кампанияси очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Президент сайловида Марказий сайлов комиссияси таклифига асосан 5 халқаро ташкилот миссияси ва 40 дан зиёд хорижий давлат, жумладан, Япониядан кузатувчилар иштирок этиши таъкидланди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Ёрлиқ