Ўзбекистон президенти Россия бош прокурорини қабул қилди
(last modified Sat, 23 Nov 2024 10:06:30 GMT )
ноябр 23, 2024 15:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Россия бош прокурорини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Россия бош прокурорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Россия Федерацияси бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматигна таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича.  учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўзаро кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат прокуратура идоралари ўртасида яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро алоқа ва алмашинувларни кенгайтириш, қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.