ноябр 29, 2016 12:59 Asia/Tashkent
  • 41 мингдан ортиқ киши Ўзбекистон Президенти сайлови учун муддатидан олдин овоз берди

41 мингдан ортиқ киши Ўзбекистон Президенти сайлови учун муддатидан олдин овоз берди

Ўзбекистонда Президент сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш жараёни 24 ноябрь куни бошланди. Айни пайтгача муддатидан олдинги сайловда 41 724 киши овоз берди. Бу ҳақда Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилган «Сайлов.уз-2016» пресс-клуби маълум қилди.

Муддатидан олдин овоз беришда сайлов кунида бўла олмайдиган ва бунинг сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган аризани тақдим этган сайловчилар қатнашади.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва сайловга бир кун қолганида тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, хорижий ва миллий ОАВ вакилларининг профессионал фаолияти учун халқаро стандартларга мос келадиган қулай инфратузилма ва шароитлар яратиш, интерфаол ахборот медиа майдони ташкил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантириш, халқаро кузатувчи ва экспертларни, шунингдек, медиа-ҳамжамият вакилларини республика эришган ютуқлар билан таништириш мақсадида нодавлат медиа-секторнинг мустақил вакиллари томонидан Ўзбекистонда биринчи «Press-Club Elections.uz-2016» («Сайлов.уз-2016» пресс-клуби) ташкил этиш ҳақидаги фуқаролик ташаббуси илгари сурилди.

Ёрлиқ