Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i9619
2016 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Уильям Тоддни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 29, 2016 20:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

2016 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Уильям Тоддни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

 

Кун.ўз сайтига кўра,  мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.