Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш якунланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i9982
Ўзбекистонда мамлакат президенти сайловида овоз бериш якунланди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 04, 2016 20:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда мамлакат президенти сайловида
    Ўзбекистонда мамлакат президенти сайловида

Ўзбекистонда мамлакат президенти сайловида овоз бериш якунланди.

Соат 19:00 ҳолатига кўра, давомат 86,62 фоиз эди, сайловчиларнинг иштироки бўйича якуний статистика соат 22:00да берилади.

«Сайлов участкалари ёпилди. Овоз бериш жараёни тугади, сайлов комиссияси ходимлари овозларни ҳисоблашга киришди. Шу пайтга қадар сайловда қоида бузилиш ҳолатлари қайд этилмади», ─ дея маълумот берган Ўзбекистон МСК раиси ўринбосари Комилжон Одилов.

Сайлов участкалари тонгги соат 06:00да очилганди. Айни вақтда хорижда сайловда овоз бериш давом этмоқда.