Терроризмга қарши урушда Сурия давлат армиясининг янги ғалабалари
Ҳалаб минтақасида Сурия армиясининг янги мувафаққиятлари ортидан Фатҳушшом террорчилик гуруҳчаси Ҳалаб шарқидан чиқиши учун махсус коридор очиб берилишини таклиф қилган.
Суриянинг Алахбория телеканали маълумотларига таняниб Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ҳалаб шарқида жойлашган Фатҳушшом террорчилик гуруҳчаси Сурия давлат армиясидан Ҳалабнинг шимолий минатқасидаги Кастелло магистрали орқали чиқиб кетиши учун махсус коридор беришини сўрамоқда.
Айтиш керакки Ҳалаб шимолидаги Кастелло йўли террористларни Туркия чегарасига чиқишларига имконият берадиган ягона шоссе ҳисобланади.
Шу ҳолда Сурия армиясининг ҳарбий бўлинмалари Ҳалаб шаҳрининг шарқий минтақаларини Фатҳушшом ва бошқа террорчилик гуруҳлар аъзоларидан тозалашни давом эттиришмоқда.