Юзлаб мухолифатдаги қуролли гуруҳлар Сурия армиясига таслим бўлишди
Расмий манбаларнинг маълум қилишича, юзлаб мухолифатдаги қуролли гуруҳлар Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳуддудларининг 90 фоизини қўлдан бой берганларидан кейин Сурия армиясига таслим бўлишди
Расмий манбаларнинг маълум қилишича, юзлаб мухолифатдаги қуролли гуруҳлар Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳуддудларининг 90 фоизини қўлдан бой берганларидан кейин Сурия армиясига таслим бўлишди. Пресс ТВнинг душанба кунги хабарига кўра, Россия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўтган бир кун мобайнида Сурия давлатига қарши бўлган 728 нафар қуролланган гуруҳлар ушбу мамлакатнинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг шарқида ўзларининг қурол-аслаҳаларини ерга қўйишди ва ушбу шаҳарнинг ғарбий ҳудудларига кўчиб ўтишди. Россия мудофаа вазирлигининг баёнотига кўра, ушбу муддат ичида 13 минг 346 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳам Ҳалаб шарқидаги мухолифлар эгаллаб олган минтақаларни ташлаб кетишган. Ушбу хабарга биноан, 50 минг атрофидаги ноҳарбийлар ўтган икки кун ичида Ҳалабни тарк этишга улгуришди ва улар махсус ётоқлар билан таъминланди. Ушбу хабарга асосан, Россиялик ҳарбийлар Ҳалаб шарқидаги маҳаллаларда миналарни зарарсизлантириш ишларини давом эттириш билан ҳозирга қадар бир нечта биноларни жумладан мактаб ва масжидларни ҳамда болалар боғчасини хавфсиз ҳолатга келтиришди.