ИШИД икки нафар турк ҳарбийсини тириклайин ёқиб юборди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i11437
ИШИД террорчи гуруҳи Туркиянинг икки ҳарбийсини ёқиб юборди ва ушбу тасвирни ижтимоий тармоқларда намоиш этди
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
декабр 23, 2016 17:16 Asia/Tashkent
  • ИШИД икки нафар турк ҳарбийсини тириклайин ёқиб юборди

ИШИД террорчи гуруҳи Туркиянинг икки ҳарбийсини ёқиб юборди ва ушбу тасвирни ижтимоий тармоқларда намоиш этди

Алмаёдин телеканалининг хабар беришича, ИШИД террорчи гуруҳи икки нафар турк ҳарбийсини қўл оёқлари занжир билан боғланган ҳолда ёқиб юборгани тўғрисидаги тасвирларни тарқатган.

Туркиянинг бу икки ҳарбийси Суриянинг шимолида жойлашган Албоб шаҳри яқинида икки ҳафта олдин асирликка тушишган.

Ушбу тасвирлар шундай бир ҳолда тарқатилмоқдаки, Туркия армияси ўзи таълим берган қуролли гуруҳлар билан Сурия тупроғида қарор топган. Сурия ҳукумати кўп марталаб Туркиядан ўз кучларини мамлакатдан олиб чиқиш таклифини берган эди.

Бунга илова, Туркия  Сурия давлатига қарши бўлган террорчилар. жумладан, ИШИДни ҳимоя этаётганликда айбланиб келинмоқда.