декабр 24, 2016 16:55 Asia/Tashkent
  • Ол халифа режимининг хавфсизлик кучлари Шайх Ийсо Қосем уйининг олдида тўпланган Баҳрайнликлар билан тўқнашди

Ол халифа режимининг хавфсизлик кучлари, Баҳрайннинг юқори мартабари руҳонийси бўлмиш Шайх Ийсо Қосем уйининг олдида тўпланган Баҳрайнликлар билан тўқнашди

Ол халифа режимининг хавфсизлик кучлари, Баҳрайннинг юқори мартабари руҳонийси бўлмиш Шайх Ийсо Қосем уйининг олдида тўпланган Баҳрайнликлар билан тўқнашди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Баҳрайн инсон ҳуқуқлари анжуманидаги оммавий ахборот воситалари учун масъул бўлган Боқер Дарвиш Ол Халифа режими хавфсизлик кучларининг Манама шаҳридаги ад-Дероз минтақасида йиғилган одамларларга қарата ҳужум қилишларини, сурбетлик деб атади ва шундай айтдики, Шайх Ийсо Қосем Баҳрайнда миллий бирлик учун кафолат ҳисобланади. Боқер Дарвишнинг айтишича, Ол Халифа режими шуни билиш керакки, Баҳрайнлик шиа руҳонийларини таъқиб қилиш, чегара доирасидан чиқиш ҳисобланади ва Баҳрайн ҳукумати ҳужумларига бевосита масъул бўлади. Ушбу хабарга биноан Баҳрайнлик ёшлар Баҳрайн ҳарбийларининг ад-Дароз минтқасидаги Шайх Ийсо Қосемнинг манзилига яқинлашишларига монеълик қилишди. Ол Халифа режими 2016 йилнинг июн ойида шиаларнинг машҳур руҳонийси Шайх Ийсо Қосемнинг фуқаролигини бекор қилган эди. Шундан сўнг, Баҳрайн ва жаҳон шиалари томонидан кескин муносабат билдирилди.    

Ёрлиқ