Моселда айрим мамлакатлар ҳарбий зобитлари террорчилик гуруҳлар фаолиятини бошқаришмоқда
Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси факт далиллар Ироқ ҳудудларида минтақадаги баъзи мамлакатлар разветка ва ҳарбий зобитларини ҳузур топишганини исботламоқда деб айтди.
Бугун Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси Амор Ҳаким Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида, минтақанинг айрим мамлакатлари ҳарбий зобитлари Мосел ва Ироқнинг бошқа минтақаларида террорчилик гуруҳлар фаолиятини бошқариш ва уларга ёрдам беришни зиммага олишган деб қўшимча қилди.
Амор Ҳаким шунингдек, минтақада бегона мамлакатлар ҳарбий кучларининг ҳузурини қаттиқ танқид қилар экан, минтақада бегона ҳарбий кучларнинг ҳузурини нафақат минтақа мамлакатлари хавфсизлигига ёрдам етказмайди балки минтақада нотинчликларни кенгайиб бориши ва хавфсизлик харажатларни ошиб боришига сабаб бўлмоқда деб аниқлик киритди.
Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси шунингдек эндиликда Ҳашад Ашшаъабий номи билан террористларга қарши урушаётган халқ кўнгилли кучларни ташкил этишининг танқидчиларига жавобан, Ироқда чиқариладиган чора тадбирлар халққа тегишли ва албатта бу мамлакат миллий манфаатлари асосидадир ва бошқалар бу масалага дахолат этиш ва аралашиш ҳаққига эга эмаслар деб айтди.